Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 22/06/2022 Тошкентда чорвачиликни барқарор ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди
Тошкентда чорвачиликни барқарор ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

2022 йилнинг 21-23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Барқарор чорвачилик глобал дастури” доирасида гибрид шаклда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича 2-минтақавий йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Чорвачилик – барқарор озиқ-овқат тизимлари ривожи учун” шиори остида ташкил этилди. Тадбирда оффлайн шаклда қарийб 140 киши, жумладан, 9 та давлатдан 25 нафар хорижий меҳмон иштирок этмоқда.

Аҳолининг хавфсиз ва арзон озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш билан биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилган ҳолда чорвачиликнинг барқарор ва инклюзив ривожланиши Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистонда чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда сотиш учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини кенг жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Прездиентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (8.02.2022 йилдаги ПҚ-121-сон) ва “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (03.03.2021 йилдаги ПҚ-5017-сон) қарорлари қабул қилинганлиги ҳам шундан далолат беради. Йиғилишда Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастур ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича 2-минтақавий йиғилиши янада инклюзив ва барқарор чорвачилик тизимини яратиш учун биргаликдаги ҳаракатларни ривожлантиришга қаратилган.

“Барқарор чорвачилик глобал дастури” чорвачилик соҳасида ушбу соҳани барқарор ривожлантириш тарафдори бўлган кенг доирадаги манфаатдор томонларни бирлаштиради. Кўп томонлама ҳамкорлик механизми орқали дастур иштирокчилари манфаатдор томонларга ўз мажбуриятларини бажариш, инвестицияларни жалб қилиш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун стратегик қарорлар қабул қилишда ёрдам беради. Дастур бир қатор ташаббусларни амалга оширади, жумладан, вебинарлар, нашрлар, тажриба лойиҳалари, минтақавий ва глобал учрашувлар ҳамда шу орқали бутун дунёда чорвачиликни барқарор ривожлантириш учун ҳаракатлар ва сиёсий қарорларни асослаш учун зарур бўлган ўзаро мулоқот, илмий маълумотларни умумлаштириш ва тарқатишни рағбатлантиради.

Йиғилишда турли мамлакатлардан олинган мисоллар ёрдамида соҳа ютуқлари, шунингдек, янада барқарор, бардошли ва инклюзив озиқ-овқат тизимларини яратиш мақсадида чорвачиликни янада ривожлантириш учун зарур бўлган келгусидаги ҳаракатлар бўйича истиқболли мажбуриятлар кўриб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг