Тошкентда аэропортида "T'way Air" авиакомпаниясининг илк парвози кутиб олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореянинг "T'way Air" лоукостер авиакомпанияси Сеул-Тошкент-Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди.
23 май куни соат 21:56 да авиакомпаниянинг биринчи TW-431 рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Сеулдан келган самолёт анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари эса гуллар билан кутиб олинди. Самолёт бортида 216 йўловчини, жумладан Кореянинг машҳур BLACKSWAN мусиқий гуруҳини олиб келди.
"Биз бугун йўловчиларимиз учун янги мамлакат – Ўзбекистонни очганимиздан жуда мамнунмиз. Сеулдан Тошкентга ва тескари йўналишдаги биринчи рейслар талаб анча юқори эканлигини кўрсатди. Биз “Узбекистан Аирпортс” компаниясига бундай самимий қабул учун миннатдормиз ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятидамиз”, — дея изоҳ берди авиакомпания вакили Ким Юнкён.
Рейслар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари замонавий Boeing 777-300 ва Аирбус А330-300 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
"T'way Air" каби халқаро авиаташувчиларнинг жалб этилиши Тошкент аэропорти йўловчилари учун парвозлар географиясини кенгайтириш ва авиация соҳасида рақобатни ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишларимиз натижасидир. Бугунги кунда Сеул ҳам сайёҳлар, ҳам ишбилармонлар учун машҳур йўналиш ҳисобланади. Жанубий Кореянинг лоукостер авиакомпанияси эса Ўзбекистондан Корея Республикасига парвозлар учун мослашувчан тарифлар ва қулай шарт-шароитларни таклиф этмоқда", - дея такидлади UzPort хизмат кўрсатиш компанияси директори Тимур Халилов.
"T'way Air" - Жанубий Кореянинг Сеулда жойлашган лоукостер авиакомпанияси бўлиб, 2010 йилдан бери парвозларни амалга ошириб келади.