Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2025 Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди - 1 нафар бола вафот этди.

Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди - 1 нафар бола вафот этди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 7 нафар бола хонадонлардаги ҳовузда чўкиши оқибатида 2 нафари вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тегишли текширувлар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборот берди.

Аниқланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шундан 4 нафар вояга етмаган болага даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши натижасида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг