Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 Тошкентда 410 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади
Тошкентда 410 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йил баҳорида Тошкентда 410 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилмоқда. Каштан, дуб, эман, лола дарахти, софора, буталардан — форзиция, япон беҳиси, магнолия, сурия атиргули ва йил давомида навбатма-навбат гуллаб, бир-бирининг ўрнини эгалловчи бошқа ўсимликларни экишга тайёргарлик кўрилмоқда.

«Пойтахтнинг марказий ва бошқа кўчалари жорий йилда баҳорида лолалар, виолалар, тагетеслар ва сальвиялар (гулидовуд ва мавраклар — таҳр.) билан ҳам безатилади», — дейилади хабарда. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, ўтган кузда пойтахтда 168,1 минг туп дарахт ва буталар, шунингдек 5 миллион туп кўп йиллик ва бир йиллик гуллар экилган.

Бугунги кунда Тошкентнинг умумий майдони 33 минг гектарни ташкил этса, унинг 15,2 минг гектари яшил ҳудудлар ҳисобланади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг