Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/09/2016 Тошкентда 1-октябридан бошлаб иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашнинг нархи ошади
Тошкентда 1-октябридан бошлаб иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашнинг нархи ошади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-октябридан бошлаб Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашнинг нархи ошади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” корхонаси хабар беради.

Тошкент аҳолиси учун ойлик марказий иситиш нархи 2016-йилнинг 1-октябридан бошлаб бир квадрат метр учун 1169,7 сўмдан 1263,35 сўмга ошади.

Иссиқ сув билан таъминлаш учун ҳисоблагич бўлмаган тақдирда бир одамдан аввалги 13511,73 сўм ўрнига 14593,56 сўм олинади.

Агар ҳисоблагич бўлса, иссиқ сув билан таъминлаш учун бир кубометр сув учун аввалги 3459,9 сўм ўрнига 3736,92 сўм олинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги нархларнинг ошиши жорий йилнинг апрель ойида бўлганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг