Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 12 март куни маҳаллий вақт билан соат 06:16 да (Гринвич вақти билан 01:16) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила қайд этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмопрогноз мониторинги маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган.
Зилзиланинг координаталари: 41,43° шимолий кенглик ва 69,16° шарқий узунлик. Магнитудаси M=3,6 балл, очоғи 10 км чуқурликда бўлган. Эпицентр Тошкент шаҳридан 19 км шимолий ғарб томонда жойлашган.
Зилзиланинг кучлилик даражаси (балл) Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент тумани: 3 балл (6 км)
Олмазор тумани: 3 балл (10 км)
Шайхонтоҳур тумани: 2-3 балл (15 км)
Учтепа тумани: 2-3 балл (16 км)
Чилонзор тумани: 2-3 балл (17 км)
Мирзо Улуғбек тумани: 2-3 балл (18 км)
Яккасарой тумани: 2-3 балл (18 км)
Миробод тумани: 2 балл (19 км)
Юнусобод тумани: 2 балл (19 км)
Зангиота тумани: 2 балл (20 км)
Яшнобод тумани: 2 балл (22 км)
Сергели тумани: 2 балл (23 км)
Бектемир тумани: 2 балл (26 км)
Янгиҳаёт тумани: 2 балл (27 км)
Қибрай тумани: 2 балл (27 км)
Ҳозиргача жабрланувчилар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.