Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Тошкент вилоятида қувати 320 кВт бўлган кичик ГEС ишга туширилди

Тошкент вилоятида қувати 320 кВт бўлган кичик ГEС ишга туширилди

Тошкент вилоятида қувати 320 кВт бўлган кичик ГEС ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Дамариқ каналида қуввати 320 кВт бўлган кичик гидроэлектр станцияси ишга туширилди.

Тадбиркор томонидан амалга оширилаётган лойиҳада умумий қуввати 640 кВт бўлган ГEС қурилиши кўзда тутилган бўлса, биринчи босқич лойиҳа қувватининг ярмини ишлаб чиқариш имконини бермоқда.

Станция тўлиқ қувватга киргач, йилига қарийб 3,2 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва бу вилоятдаги 1300 га яқин хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Станция очилган куни кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга қизиқувчи тадбиркорлар учун махсус ўқув семинари ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг