Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 08/02/2016 Тошкент вилоятида 2 млрд. 558 млн. долларлик 26 та лойиҳа амалга оширилмоқда
Тошкент вилоятида 2 млрд. 558 млн. долларлик 26 та лойиҳа амалга оширилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бу ишларимизнинг давоми сифатида ҳозирги вақтда тоғ-кон саноати, кимё ва нефть-кимё саноатида қиймати 2 миллиард 558 миллион долларлик 26 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” корхонасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мақсадида умумий қиймати 136 миллион доллардан зиёд 3 та лойиҳани жорий йилда амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Тошкент вилоятининг саноат соҳасидаги салоҳиятини изчил ривожлантириш дастурига асосан кейинги уч йилда 1 минг 50 та лойиҳа амалга оширилди. Шу аснода 2 триллион 700 миллиард сўм ва 532 миллион доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 30 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани биз учун айниқса муҳимдир.

Шулар қаторида Тошкент иссиқлик электр станциясида 370 мегаватт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, табиий газни икки баробар кам сарфлайдиган буғ-газ қурилмаси барпо этилганини қайд этиш зарур.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг