2017 йилнинг 13 март куни Тошкент вилояти Ҳокими Шукурулло Бобоев Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан музокаралар ўтказди.
Шукурулло Бобоевнинг қайд этишича, Ўзбекистон раҳбарияти Россия Федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Унинг таъкидлашича, кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида минтақавий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро келишув имзоланади.
Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченконинг қайд этишича, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йилга қараганда 35 фоизга ортиб, 124,7 млн. долларни ташкил этди.
2016 йилда Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга бўлган экспорт 84,3 млн. доллар, Ўзбекистондан импорт эса – 40,4 млн. долларни ташкил этди.