Тошкент ва Улан Батор ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов, Мўғулистон бош вазирининг катта маслаҳатчиси Дагдандоржийн Амгаланбаатар бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашув давомида пойтахтимизнинг шаҳарсозлик дастурлари, реновация лойиҳалари ва ободонлаштириш ишлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Делегация вакиллари билан меҳмонхоналар, савдо марказлари ва офис биноларига бўлган эҳтиёжлар муҳокама қилинди. Шунингдек, "Янги Тошкент" лойиҳаси ва Рақамли ривожланиш департаменти томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таништирилди.
Жаноб Дагдандоржийн Амгаланбаатар, Улан Батор мерининг апрель ойида тошкентлик тадбиркорларни Мўғулистон пойтахтида бўлиб ўтадиган савдо кўргазмасига таклифини етказиб, келажакдаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун истиқболли режаларини баён қилди.
Меҳмон томон уй-жой қурилиши ва коммунал соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича ўз ташаббусларини илгари сурди. Уларнинг фикрича, келгусида самарали ҳамкорликка эришиш учун барча шароитлар етарли
Ушбу учрашув икки мамлакат орасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.