Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 23/09/2022 Тошкент тўқимачилик саммити – Ўзбекистон халқаро майдонга ўрнини мустаҳкамламоқда
Тошкент тўқимачилик саммити – Ўзбекистон халқаро майдонга ўрнини мустаҳкамламоқда

Тошкент тўқимачилик саммити – Марказий Осиё миқиёсидаги жаҳон тўқимачилик бизнеси етакчилари ва мутахассисларини бирлаштирувчи бизнес платформадир. Саммит «Жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар» мавзусига бағишланади ва тадбир қатнашувчиларининг эътибори ресурслар барқарорлиги ва кузатилиши, тўқимачиликда инновациялар ва қайта ишлаш масалаларига қаратилади.

Саммит «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ва ITMF Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари федерацияси,

UNECE ва GIZ халқаро ҳамкорлар иштирокида амалга оширилмоқда.

Айни кунларда уюшма вакиллари ITMFнинг Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлаб утган халқаро анжуманда иштирок этишди. Ушбу Анжуманнинг давоми сифатида Тошкент тўқимачилик саммити ҳам иштирокчиларга тақдим этилди.

Шу билан бир қаторда, ушбу тадбир маҳаллий тўқимачилик корхоналарини халқаро ташкилотлар ёрдамида хорижий брендларига танитиш, жаҳон бозорида экспорт занжирига қўшиш ва тўқимачилик саноатида экспорт ҳажмини оширишга қаратилган.

Саммит иштирокчилари қаторида нуфузли ташкилотлар вакиллари, жумладан, UNECE, ITMF, IFC, USAID, GIZ, Forum for the Future, Amfori, Gherzi, Grosso Modo, WRAP, Alibaba.com, UIT (Франция текстиль уюшмаси) ташкилотлари вакиллари – Мария Тереза Писани, Кристиан Шиндлер, Норберт Бланк, Рейчел Беккет каби спикерлар ўз тақдимотлари билан қатнашади. Тақдимотлар «Блокчейн – тўқимачилик таъминот занжирининг рақамли инқилоби», «Fast Fashion тенденциялари ривожланиши», «Саноат 4.0 Рақамлаштириш» мавзулари ва бошқа шу каби мавзулара бўлиб ўтади.

Илк бор Саммитга халқаро нуфуздаги WTIN (Буюк Британиянинг халқаро тўқимачилик нашри) бош директори Марк Ярвис модераторлик қилади ва Саммит дебат ва таклифлар шаклида ўтказилади.

Саммитда иштирок этиш учун АҚШ, Корея, Сингапур, Хитой, Ҳиндистон, БАА, Бангладеш, Корея, Покистон, Марокаш, Миср, Франция, Германия, Италия, Испания, бошқа Европа ва МДҲ давлатларининг бир қатор миллий уюшмалари, банклар ва молия институтлари, сертификатлаш компаниялари, хорижий брендлар ва ритейлерлар, харидорлар ва эксперт

доира вакиллари, маҳаллий корхоналар, ихтисослашган оммавий ахборот воситалари вакиллари меҳмон сифатида таклиф этилган. 

Тадбирнинг энг муҳим тақдимоти - Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳомийлигида Gherzi халқаро консалтинг ташкилоти томонидан тайёрланган «Ўзбекистон тўқимачилик саноатига оид мустақил ахборот» ва БМТ ЕИК (UNECE) нинг «2024 йилгача Ўзбекистон тўқимачилик саноатида барқарор рақамли савдодан фойдаланиш бўйича корхоналар салоҳиятини ошириш» лойиҳаси тақдимоти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Саммит давомида Германия, Италия, Франция каби давлатлардан брендлардан иборат делегациялар катнашиши ва 1 ҳафта давомида кўплаб учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Делегациялар Фаргона водийси, Самарқанд ва Бухоро, Жиззах вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикаси тўқимачилик саноати потенциали билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. 

Шу билан бирга, Тошкент тўқимачилик ҳафталиги тарихида биринчи марта:

FIT (Fashion Incubator Tashkent) иштирокчиларининг илк мода намойиши бўлиб ўтади. Унга маҳаллий ва ҳорижий дизайнерлар ҳам жалб қилинмоқда. Бу йилга тадбир ўзгача бўлиши кутилмоқда. Бундай тадбир мамлакатимиз тўқимачилик ва модасининг салоҳиятини, кийим-кечак ва тўқимачилик орқали унинг анъаналари ва ўзига хос маданиятини очиб бериш, ишлаб чиқариш имкониятларини намойиш этиш, кенг жамоатчиликни тўқимачилик саноати ютуқлари ва мамлакатимизда саноатни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилаётган дастурлар билан таништиришга хизмат қилади.

Қайд этиш жоизки, «Fashion Incubator Tashkent» лойиҳаси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ёрдамида амалга оширилмоқда ва мода соҳасида ўз бизнесини бошлаётган дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу лойиҳанинг 15 нафар иштирокчиларининг илк намойиши бўлиб, унда маҳаллий дизайнерлар коллекциялари халқаро миқёсда намойиш этилади.

Хорижий ва маҳаллий дизайнерлар, шунингдек, лойиҳа битирувчиларининг ёрқин коллекцияларини тақдим этувчи «Ready-to-wear» намойиши ўзига хослиги ва янгилиги билан Тошкент тўқимачилик ҳафталиги меҳмонларини ўзига жалб этади.

Шу билан биргаликда Тошкент тўқимачилик ҳафталигида Uztextile Expo 2022 ва Етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга бизнес ташрифлар амалга оширилиши кутилмоқда.

«UzTextile Expo Куз’22» халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси 10-14 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент тўқимачилик ҳафталигининг муҳим қисмидир. Кўп йиллардан бери у нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, балки дунёнинг бошқа мамлакатларидаги компания ва брендларни бир том остида йиғади.

Кўргазма анъанавий тарзда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ютуқларининг энг муҳим соҳа намойиши бўлиб, илғор ишланмалар ва технологиялар, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий тенденцияларини намойиш этади. Халқаро миқёсдаги тадбир Марказий Осиё ва жаҳон етакчиларининг тўқимачилик саноатидаги ютуқлари ва инновацияларини бутун технологик занжир бўйлаб – ип-калавадан тортиб, тайёр кийим ва аксессуарларгача таништиради.

Ўзбек пахтасидан тайёрланган кенг турдаги маҳсулотлар: ип-калава, газламалар, трикотаж матолар, тўқилмаган матолар, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари, пайпоқлар, ички кийимлар, трикотаж буюмлар, маиший тўқимачилик ва бошқа кўплаб маҳсулотлар намойиш этилади.

Куз мавсуми кўргазмасида Туркия ва Беларусь Республикаси ишлаб чиқарувчиларининг Миллий павильонлари, шунингдек, Россия, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг таниқли ишлаб чиқариш компаниялари иштирок этиши режалаштирилган.

Ҳозиргача 100 дан ортиқ компания иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 80 фоиздан ортиғини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ташкил этади.

«UzTextile Expo» кўргазмаси 2006-йилда «Textile Expo Uzbekistan» бренди остида ташкил этилганидан буён кўп йиллар давомида кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашиш ва соҳанинг сўнгги янгиликлари билан танишиш учун асосий маскан бўлиб келмоқда. Тадбир соҳанинг асосий иштирокчиси – «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Кўргазмада профессионал ташриф буюрувчилар – маҳсулотларнинг улгуржи харидорлари учун кўргазмада имкон қадар самарали ва қулай ишлашлари учун шароит яратиш мақсадида «Махсус Байер дастури» ҳам назарда тутилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг