Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2018 Тошкент телеминорасида фото ва видеосуратга олишга рухсат берилди
Тошкент телеминорасида фото ва видеосуратга олишга рухсат берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ Тошкент телеминорасига ташриф буюрувчи туристларга телеминоранинг фойесида, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва “Коинот” ресторанида фото (сельфи) ва видео суратга олишга рухсат берилди.

Бу билан телеминорага ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун янада қулайликлар яратилди, бунинг натижасида сайёхлар Тошкент шаҳрининг энг гўзал ва кўркам масканларини фото ва видео суратга олиш имкониятига эга бўлдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг