Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 12/03/2024 Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган
Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, карамнинг нархи 31,4 фоиз, бодрингнинг нархи 19,8 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, мол гўштининг (филе) нархи 8,3 фоиз пасайган.

4 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар:
гуруч, макарон, банан ва шакар.

6 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича лавлаги етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. 

*таҳлил 6-март ва 8-феврал кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг