Ҳар бир семестр якунлари бўйича Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ҳар босқичидан ўқиш даврида ўзини яхши томондан намоён этган ҳамда имтиҳонлардан юқори балл олган 10 нафардан энг яхши талабалар аниқланади. Бу талабалар навбатдаги семестр учун ўқиш учун тўловдан 100 фоиз ёки қисман озод қилинади.
Шунингдек, 3,5 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабалар Deans’ List (Деканлар рўйхати) га киритилади.
Маросим вақтида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ўтган семестр якунлари бўйича энг яхши талабалари эълон қилинди. Ҳаммаси бўлиб 36 нафар талабалар тақдирланди - 16 нафар биринчи босқич талабалари, 10 нафар иккинчи босқич талабалари ва 10 нафар учинчи босқич талабалари.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус стипендиясини қўлга киритган IUT талабалари Қобилжон Тошназаров ҳамда Рашид Тожибоевлар ҳам тақдирландилар. Улар мазкур стипендияни бир академик йил давомида оладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳар йили ўқишда, жамоат ишларида ва илмий изланишларда ўзларини кўрсатган талабаларга махсус стипендиялар тақдим этилади.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида иқтидорли талабаларни рағбатлаштиришга бағишлаб ўтказилган тадбир талабалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиб, уларни билим олишга интилишларига йўналтирилган.