Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 07/12/2023 Тошкент шаҳрида «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан комплекс иш олиб бориш» мавзусида тренинг бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан комплекс иш олиб бориш» мавзусида тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда, Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари республикамизда ҳар йили ўтказиладиган «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси доирасида «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан комплекс иш олиб бориш» мавзусида миллий устоз-тренерлар учун тренинг ўтказилди. 

Тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январ «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сонли Қарорини амалга ошириш бўйича идоралараро жавоб чораларини такомиллаштириш учун зарур шартларни яратиш ва самарали ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. 

Тадбирнинг асосий мақсади хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактика ва тузатиш ишларини олиб бориш учун масъул бўлган давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, соғликни сақлаш, ҳамда ижтимоий ва психологик хизматлар вакилларининг салоҳиятини ошириш. 

Тренинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Махсус ваколатли органлар ва ташкилотлар вакилларининг хотин-қизларга нисбатан зўравонликни содир этган шахс / шахслар билан тузатиш ва профилактика ишларини олиб бориши керак бўлган ўзаро боғлиқ ва изчил ҳаракатларнинг тавсифини бериш.

Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашишнинг миллий меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот бериш.

«Агрессив хулқ» тушунчаси, муносабатларда агрессив хулқнинг сабабларини, шунингдек, агрессивлик муаммосининг психологик ва ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлари, ҳамда зўравонлик содир этган шахс билан мулоқот тартибини таҳлил қилиш.

Тазйиқ ва зўравонликка дучор бўлган аёллар ва қизларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кенг кўламли тадбирлар ҳамда ҳуқуқий чоралар ва профилактика ишлари, шунингдек, зарур бўлганда зўравонлик содир этган шахсни психологик, тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича маълумот бериш.

Зўравонлик содир этган шахслар билан ишлашни ташкил этиш бўйича идоралараро ҳамкорлик механизмини муҳокама қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Зўравонлик ҳолатлари ва зўравонлик содир этган шахс бўйича маълумотларни ҳужжатлаштириш ҳамда агрессор билан ишлаш учун ахборот базасини яратиш механизми билан танишиш ва муҳокама қилиш.

Зўравонлик содир этган шахс(лар) билан комплекс иш олиб бориш зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашда кенг кўламли тадбирларни ҳамда ҳуқуқий чораларни қўллаш, шунингдек, зарур бўлганда зўравонлик содир этган шахс билан психологик, тиббий ва ижтимоий йўналишларда иш олиб бориш бўйича маълумот беришни ўз ичига олади. 

Тренинг давомида айнан махсус ваколатли органлар ва ташкилотлар вакилларининг масъулларига хотин-қизларга нисбатан зўравонликни содир этган шахс / шахслар билан тузатиш ва профилактика ишларини олиб бориши учун «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан комплекс иш олиб бориш» номли амалий қўлланма такдим этилган.

 Келгусида тренингда олинган билимлар натижасида иштирокчилар ички календарь режаларини қайта қўриб чиқиб, қўлланмани тадбиқ этиш бўйича ўз ҳудудидаги мутахассисларни ўқитишни амалга оширадилар.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг