Валюта курслари 28/04/2025
$1 – 12957.14
UZS – 0.23%
€1 – 14702.47
UZS – -0.1%
₽1 – 156.56
UZS – 0.53%
Қидириш
Иқтисод 17/04/2025 Тошкент шаҳрида уйлар ижараси: 1 ва 2 хонали турар жойларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда

Тошкент шаҳрида уйлар ижараси: 1 ва 2 хонали турар жойларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. 

2025-йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2  ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса,  4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган. 

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 
2025-йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024-йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:
- 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%);
- 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%);
- 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)
- 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган 
нисбатан арзон ижара нархлари: 
- Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432,  4 хонали - $443); 
- Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474). 
нисбатан қиммат ижара нархлари: 
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617); 
- Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. 
Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:
- 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472)  нисбатан -13,1%);
- 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0%);
- 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5%);
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи  $957 ни (ўтган йилнинг март ойида - $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди. 

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган 
нисбатан арзон ижара нархлари: 
- Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641); 
- Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625). 
нисбатан қиммат ижара нархлари: 
- Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328); 
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).

Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025-йилнинг февраль ойи учун 37,5 мингта ва март ойи учун 39,4 мингта, 2024-йилнинг март ойи учун 52,2 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг