Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 28/02/2022 Тошкент шаҳрида « Save Aral - 2022» мавсумининг учинчи пойгаси бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида « Save Aral - 2022» мавсумининг учинчи пойгаси бўлиб ўтди

Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Тошкент шаҳрининг ҳокимияти билан биргаликда, ушбу мавсумда учинчи « Save Aral - 2022» халқаро хайрия пойгасини ташкиллаштирди.

Бугун 2000 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан, профессионал спортчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари, пенсионерлар, енгил атлетика ҳаваскорлари ҳамда фуқаролик фаоллар, тадбирда иштирок этиш орқали аҳоли саломатлигининг ҳимояси ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ, ижтимоий жиҳатдан муҳим ва долзарб ҳисобланган бир қатор масалаларга эътибор қаратишга давъат этган ҳолда, Тошкентда ўтказилган хайрия пойгасини қўллаб-қувватлаш мақсадида югуриш йўлагига чиқди.

 Афросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишган жойида жойлашган “Ҳумо Арена” муз саройи «Save Aral-2022» пойгасининг жўнаш нуқтаси сифатида хизмат қилди. 

Бугунги пойгада ғолибликни Сурхондарёдан иштирок этган енгил атлетикачи Шоҳруҳ Давлатов қўлга киритди. У халқаро ва миллий спорт марафонларининг доимий иштирокчиси, Душанбеда (Тожикистон) бўлиб ўтган ШҲТ ярим марафонининг, Тошкентдаги «Save Aral-2021» пойгаси ҳамда Samarkand Half Marathon марафонининг совриндори бўлиб ҳисобланади. 

«Ҳар битта марафонда иштирок этишга катта меҳнат ва мунтазам машғулотлар эвазига эришилади. Тадбирнинг мақоми қанчалик юқори бўлишига қарамай, ҳар битта пойгага астойдил тайёргарлик кўриш лозим, - деб ўртоқлашди фикри билан финишдан сўнг Шоҳруҳ, - Мен ҳам ўз устимда жуда кўп ишлайман. Енгил атлетикада энг муҳими – сабрли ва меҳнатсевар бўлиш. Фақат шундагина маълум бир натижага эришса бўлади».

Профессионал спортчиларнинг таъкидлашича, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши уларни спорт салоҳиятини ривожлантиришга рағбатлантиради, уларнинг рақобатбардошлигини ва стрессга чидамлилигини оширади. Ўтган йилги пойгаларнинг иштирокчилари бу йили ўтказилаётган пойгаларга ҳам катта хоҳиш билан қўшилмоқда. Нурафшонда бўлиб ўтган « Save Aral-2021» пойгасининг ғолиби Евгений Фадеев ҳам бугунги тадбирда иштирок этди ва 3-ўринни эгаллади.

«Айни пайтда мен яқинда бўлиб ўтадиган ШҲТ нинг ярим марафонига, 21 км масофага югуришга тайёргарлик кўряпман. У ерда бутунлай бошқа югуриш темпини сақлаш керак. Мен бугун учинчи бўлиб етиб келдим, лекин, умуман олганда, натижадан жуда хурсандман - 8.38 дақиқада 3 км югуриб ўтдим, - деб гапириб берди Евгений, - Жуда кучли рақиблар бўлди, доимо улар билан қисқа ва узун масофаларда учрашамиз».

«Save Aral» халқаро хайрия пойгалари Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб 2019 йилдан буён ўтказилмоқда. Спорт марафони Орол денгизининг қуриш оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини қайта тиклаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва ногиронлиги бор инсонларнинг фаол спорт ҳамжамиятига қўшилишини таъминлаш бўйича тадбирларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

«Save Aral» ташкилотчилари алоҳида номинациялар билан пойганинг энг ёш ва ёши катта иштирокчиларини ҳам мукофотлайди. Бугунги пойгага Тошкентнинг “Кентавр” ва “Икар” югуриш клубларининг кўп йиллик иштирокчилари – Любовь Мусина (78 ёш) ва Лиана Нижник (74 ёш) қўшилди. Иккала иштирокчи ҳам 20 йилдан ортиқ ҳаваскорлар орасида югуриш билан шуғулланиб келмоқда. 

«Мен ҳеч қачон спорт билан профессионал даражада шуғулланмаганман ва югуриш ҳаваскорларнинг клубига эллик ёшимдан кейингина келганман,- деб ўртоқлашди биз билан Любовь, - Ўзим ҳам кутмаган ҳолда биринчи мусобақадаёқ 3-ўринни эгалладим. Ҳаммани спорт билан шуғулланишга ва ёшингиздан асло қўрқмасликка давъат қиламан. Мен учун спорт

– бу ижобий ҳиссиётлар, куч ва саломатлик, мулоқот, яхши кайфият ва иккинчи ёшлик дегани».

 «Save Aral» ташкиллаштирилган 3 йиллик муддати давомида ташаббусга 100 мингдан ортиқ фуқаро қўшилди, бутун Республика бўйича 35 та пойга ўтказилди. Ушбу йили илк мусобақалар Гулистон ва Жиззаҳда бўлиб ўтди. Енгил атлетика федерацияси томонидан 2022 йилнинг феврал ойидан ноябр ойигача мамлакатнинг барча ҳудудлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 50 та пойгани ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда. Энг машҳур порт шаҳри Мўйноқ пойганинг энг сўнгги макони бўлиб хизмат қилади. 

Атроф-муҳит ҳақида ғамхўрлик қилиш ғояси «Save Aral» ижтимоий лойиҳасининг аҳамиятли қисми бўлиб ҳисобланади. Пойгалар доирасида ташкилотчилар томонидан бир неча маротаба оммавий дарахт экиш маросимлари, ҳаваскорлар – спортчилар, кўнгиллилар ва югурувчиларнинг иштироки билан экологик акциялар, ўтказилди.

«Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон энг ривожланган спорт инфратузилмасига эга. Нафақат пойтахтда, балки вилоятларда ҳам. Бизда енгил атлетика билан шуғулланиш учун мос келадиган қарийб 40 та стадион мавжуд, -

деб таъкидлаб ўтди Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев, - Бундай имкониятлар билан биз минтақадаги энг спорт миллатига айланишимиз даркор. Оздан бошлаш ҳам мумкин, мисол учун, «Save Aral» хайрия пойгаси доирасида 3 км масофага югуришдан. Бу ҳар кимнинг қўлидан келади».

«Save Aral» спорт хайрия пойгаси аҳолини соғломлаштиришга қаратилган президент дастурига киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2020 йилдаги № ПФ-5924-сонли “Ўзбекистон Республикасида жисмоний маданият ва спортни янада такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги Фармонида, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, профессионал спортга жалб этиш мақсадида салоҳиятли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Орол денгизи атрофидаги вазиятнинг кескинлашаётганига ва Оролбўйи минтақасини қайта тиклашга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишга қаратилган кенг кўламли ижтимоий лойиҳанинг мақсадли вазифалари белгиланган.

 «Save Aral - 2022» пойгасининг ғолиблари:

1.Шоҳруҳ Давлатов – 8:20 дақ.

2.Отабек Тошқувватов – 8:33 дақ.

3.Евгений Фадеев – 8:38 дақ.

1.Алина Хакимова – 10:27 дақ.

2.Латофат Абдумаликова – 10:40 дақ.

3.Анастасия Силченкова – 10:51 дақ.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг