Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг 2016-йил 12-августдаги буйруғига мувофиқ, адлия катта маслаҳатчиси Кудратходжаев Ботир Бахромович 5 йил муддатга Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.
Мазкур тайинланишгача Б.Кудратходжаев Сурхондарё вилояти прокурори бўлиб ишлаётган эди. Унгача бу лавозимда Мирзохид Обидов ишлаган эди. Эслатиб ўтамиз, М.Обидов жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.