Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 31/01/2019 Тошкент шаҳар ҳокими: “Tashkent City” да қад рослаётган конгресс-холл ва меҳмонхонани “Akfa” компанияси қурмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими: “Tashkent City” да қад рослаётган конгресс-холл ва меҳмонхонани “Akfa” компанияси қурмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, айни кунларда, пойтахтимиз марказидаги 80 гектар худудда улкан буёндкорлик иши, мега лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу Германия, Жанубий Корея, Буюк Британия, Туркия каби қатор давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорликда яратилаётган "шаҳар ичидаги шаҳар" яъни “Tashkent City” дир. 8та лотга бўлинган ушбу мажмуада бизнес-марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, Конгресс-холл, ижтимоий соҳа объектлари қад рослаши кутилмоқда. Шу қаторда турар жойлар ҳам янги “City” нинг асосини ташкил этиши режалаштирилаяпти.

Тез суръатда олиб борилаётган ишлар билан журналистларни таништириш мақсадида пресс – тур ташкил этилди. Унда лойиҳани айни босқичи, қурилаётган объектларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берилди. “Tashkent city” халқаро бизнес маркази қурилиш дирекциясининг директор Шерзод Ҳидоятовнинг сўзларига кўра, айни пайт беш юлдузли меҳмонхона ва конгресс ҳолл лойиҳалари худудда қурилаётган илк объектлар ҳисобланмоқда. Ушбу мега лойиҳа қурилишида 4 мингдан зиёд киши меҳнат қилмоқда. Аҳамиятлиси уларниг орасида Россиядан қайтган малакали қурувчилар борлигидир. Уларга эса 1,5 дан – 2,5 млнгача иш мутахассислигига қараб маош тўланаяпти.   

Шунингдек, пресс – тур давомида қатор вазирилик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Tashkent city” халқаро бизнес маркази дирекциясининг масъул вакиллари ва лотларга инвестиция киритган ишбилармонлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда берилган маълумотга кўра, “Tashkent city” халқаро бизнес маркази лойиҳасини амалга ошириш доирасида 730 дан зиёд хорижий сармоядорлар билан музокаралар ўтказилган бўлиб, шулардан 12 таси лойиҳага инвестиция  киритишга қарор қилган. Маълумот учун “Tashkent city” халқаро бизнес маркази 2021 – йил сўнгига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.       

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг