Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2019 Тошкент молия институтида “Binary Graduate School” қўшма факультети ташкил этилди
Тошкент молия институтида “Binary Graduate School” қўшма факультети ташкил этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) билан ҳамкорликда “Binary Graduate School” қўшма факультети ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Байнерий университети президенти Тан Сри Дато бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.

Мазкур қўшма факультетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг