Валюта курслари 04/01/2025
$1 – 12915.18
UZS – 0.08%
€1 – 13291.01
UZS – -1.13%
₽1 – 115.31
UZS – -8.85%
Қидириш
Иқтисод 01/01/2025 Тошкент метрополитени янги поездлар олди

Тошкент метрополитени янги поездлар олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси ўз паркини янги поездлар билан тўлдирди.

Компаниянинг маълум қилишича, байрам куни метрополитен 12 та вагондан иборат бўлган учта янги поездни қабул қилди.

Белгиланган кўрсатмаларга мувофиқ, янги вагонлар 9–10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Текширувлар якунланганидан сўнг, улар йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида «Тошкент метрополитени» тарихий рекордни қайд этди: биринчи марта бир кунда бир миллиондан ортиқ йўловчи ташилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг