Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Тошкент метрополитени учун 14 та янги поездлар (56 та вагон) олиб келинади.
Бу ўз навбатида метрополитен ҳаракат таркиблари парки янгиланишига, ҳаракат таркиблари оралиқ интервали 2-4 дақиқага қисқартириш имкониятини яратди.
2019 йилда 5 та поезд (20 та вагон), 2021 йилда 10 та поезд (40 та вагон) ва 2024 йилда 14 та поезд (56 та вагон) харид қилинган эди. Шу тариқа, метрополитеннинг умумий таркиби 78 та поезд (313 та вагон)ни ташкил этади.
2017-2024 йилларда метрополитен линияси узунлиги 38 километрдан 70,8 километрга, бекатлар сони 29 тадан 50 тага етказилди
2024 йилнинг март ойида “Тошкент ер усти ҳалқа метро линиясининг II босқичи қурилиши” лойиҳаси доирасида қуриб битказилган 2 та бекатдан иборат узунлиги 3,6 км бўлган “Қурувчилар-Қипчоқ” қисми ишга туширилди.
Натижада, Тошкент метрополитенида 2022 йилда кунлик ўртача 375 минг йўловчи ташилган бўлса, жорий йилда кунлик 1 млн йўловчи ташишга эришилди.