Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Тошкент ИИББ "Ўлмас полк" акциясини ўтказиш учун шаҳар ҳокимлигидан ҳеч қандай руҳсат олмаган
Toshkent IIBB "O'lmas polk" aksiyasini o'tkazish uchun shahar hokimligidan hech qanday ruhsat olmagan

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бир қатор сайтлар “пойтахт ИИББ томонидан Тошкентда “Ўлмас полк” акциясининг ташкилий ишларида баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиши” тўғрисидаги текширилмаган маълумот тарқатилмоқда.

Шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар ИИББ бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда белгиланган режага мувофиқ барча байрамлар вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Юртимизда 9 май куни нишонланадиган хотира ва қадрлаш куни расмий байрам ҳисобланиб, бу кунда ҳам ИИББнинг шахсий таркиби шаҳар бўйлаб хизмат олиб боради. Шу билан бир қаторда, хотира комплексларида гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилади.

Бугунги кунда ИИББ матбуот-хизмати ҳокимиятнинг Тошкент шаҳрида “Ўлмас полк” акцияси ўтказилиши тўғрисидаги рухсати ҳақида маълумотга эга эмас.

15 апрель куни ўтказилган сайёр қабул вақтида қабулга “шахсий масалалар бўйича” ёзилган Тошкент шаҳрида яшовчи Тимур Исмоилов ушбу акция ҳақидаги саволига юқоридаги каби жавоб олган.

Ҳурматли ОАВ ишчилари, учинчи шахслардан хабар олган ҳолатингизда маълумотларни Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизматида аниқлаштиринг.

Манба: Тошкент ИИББ расмий сайти.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг