Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/08/2018 Тошкент Ҳокимияти аҳолига бериш учун квартиралар сотиб олмоқчи
Тошкент Ҳокимияти аҳолига бериш учун квартиралар сотиб олмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтдаги яратувчанлик ишлар доирасида аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун кўп қаватли уйларда квартира сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар беради.

Турар жой бинолари билан шуғулланадиган компаниялар ўз таклифларини Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёзма равишда info@toshkent.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкин.

Уй-жойларга қўйиладиган талаблар:

- Квартира янги бўлиши керак;

- яшашга тайёр бўлиши керак;

- муҳандислик коммуникацияларига уланган бўлиши керак;

- квадрат метрнинг нархи 3 200 000 сўмдан ошмаслиги керак.

Email: info@toshkent.uz;

Tel.: +99898 3098448, +99871 233 6506

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг