Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Биржалар 21/01/2019 “Тошкент” Фонд биржасида «Ипподром бозори» акциялари сотила бошланди
“Тошкент” Фонд биржасида «Ипподром бозори» акциялари сотила бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент” республика фонд биржаси расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, «Chilonzor buyum savdo kompleksi» АЖ (аҳоли орасида «Ипподром бозори») номини олган савдо нуқтаси акциялари фонд биржасида сотила бошланди.

Ўтган ҳафта улар билан 1,3 млн сўмлик 39 та битим тузилди, уларда 48 961 дона акция қатнашди ҳамда 10 сўмлик номиналда бир акция учун 25-28 сўмдан сотилган.

2017 йил охирида компания акциялари нархи 4290 сўмдан 1 сўмгача тушиб кетди, 2018 йил бошида, акциялар консолидациясидан (тўплаш) сўнг, номинал қиймат 10 сўмгача кўтарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг