Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 24/02/2019 Тошкент денгизида Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилади
Тошкент денгизида Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 25-28 февраль кунлари Тошкент денгизида 2001-2005 йилларда туғилган спортчилар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги махсус спорт мактаблари ва клублари, спортчи жамоаларидан ёш эшкак эшувчилар қатнашадилар.

Республика Чемпионати доирасида спортчилар байдаркада К-1, К-2, К-4, каноэда эса С-1, С-2, С-4 қайиқларда 200, 500, 1000 метр масофаларга яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик экипажларда куч синашадилар. Чемпионат якуни бўйича ғолиблар медал ва дипломлар билан тақдирланадилар.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг