Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 10/01/2018 Тошкент-Андижон йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
Тошкент-Андижон йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилади. 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнаб кетади.

Қўшимча қўйилган поездлар қатнов жадвали қуйидагича:

№559 “Андижон – Тошкент” поезди Андижондан соат 07:15 да йўлга чиқиб, Тошкентга соат 13:55 да келади.

№560 “Тошкент – Андижон” поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўл олиб, Андижонга соат 03:16 да келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг