Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2016 “Тошкент-4” терминалининг қурилиши бўйича лойиҳа баҳоси 336 млн. АҚШ долларини ташкил этади
“Тошкент-4” терминалининг қурилиши бўйича лойиҳа баҳоси 336 млн. АҚШ долларини ташкил этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги янги халқаро “Тошкент-4” йўловчи терминалининг қурилиши бўйича лойиҳа баҳоси 336 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Янги халқаро “Тошкент-4” йўловчи терминалининг қурилиши” инвестицион лойиҳаси Корея Республикаси билан амалга оширилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) техник иқтисодий асоси (ТИА) лойиҳасини ишлаб чиқариш учун гарнт маблағларини тақдим этди.

Лойиҳанинг ТИАсини Инчен аэропорти консорциуми (Korea Incheon International Airport Corporation), Heerim Architects & Planners, Yooshin Engineering Corporation, The Korea Transport Institute, EY Hanyong ишлаб чиқди. 3-август куни лойиҳанинг ТИАси Ўзбекистон Ҳукуматига тақдим этилди.

Лойиҳанинг ТИАсига кўра, “Тошкент-4” терминалининг қурилиши бўйича лойиҳа баҳоси 336 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Янги терминалнинг майдони 86944 m2ни ташкил этади. Терминал соатига 1,5 минг нафар, бир йилда эса 5,7 млн. нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.

Янги “Тошкент-4” терминалининг қурилиши 2016-йилда бошланади ҳамда 3 йил давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг