Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 11/07/2024 Токиода Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди
Токиода Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон ва Япония таҳлил марказлари томонидан ташкил этилган конференциясида иштирок этди.

Конференция 2024-йилнинг 11-июль куни Токио шаҳрида «Ўзбекистон-Япония экспертлар мулоқоти: Янги шароитларда стратегик шериклик» мавзусида бўлиб ўтди.
МҲТИ директори У.Обидхўжаев ўз чиқиши чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларга тўхталди.

Тақдимот давомида икки мамлакат ўртасида қуйидаги тўртта соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар билдирилди:

1. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун «яшил» қадоқлаш: Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун экологик тоза қадоқлашнинг муҳимлиги, шунингдек, ўзбек-япон қадоқлаш марказини ташкил этишнинг истиқболи қайд этилди.

2. Сунъий интеллект (СИ) дан фойдаланувчи рақамли меҳнат бозори: Меҳнат бозори ва таълим ўртасидаги алоқани оптималлаштириш, шунингдек, тиббиётда ва ақлли шаҳар элементларини татбиқ этишда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича таклифлар билдирилди.

3. Мачидукури(まちづくり)тамойили асосида туманларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш: Япония ҳудудларни ривожлантиришда бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича бой тажрибага эга. Ўзбекистон махсус танлаб олинган ҳудудлар учун уларни барқарор ривожлантириш мақсадида мастер - режаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор. Ўзбекистон ва Япониянинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ушбу ҳудудлар учун мастер-режаларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

4. Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги хусусий япон мактаблари: Ўзбекистон қишлоқ жойларда таълим сифатини оширишга ҳаракат қилмоқда. Юқори даражадаги таълим сифати билан машҳур бўлган япон хусусий мактаблари ушбу масалани ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Ушбу ашаббуслар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардир. Айни соҳалардаги ўзаро алоқалар иқтисодий ўсишга, ижтимоий фаровонлик ва экологик барқарорликка эришишда ёрдам беради. Бу эса стратегик шерикликни кучайтириб, ривожланиш учун янги имкониятларни яратган ҳолда ҳар икки мамлакатга фойда келтиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг