Токио Метрополитен Губернатори билан технология соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокома қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Токио шаҳрида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Токио Метрополитен ҳокимияти губернатори Юрико Коике билан учрашди.
Учрашувда Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Вазир Шерзод Шерматов Токиода IT Parkнинг Япониядаги ваколатхонаси очилганини муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов технология соҳасида халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик илғор ечимлар алмашиш учун янги уфқларни очиб, ҳар икки мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Губернатор Токиода икки мамлакат ўртасидаги IТ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, инновациялар, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва IТ хизматларини экспорт қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун муҳим ташаббус ва муносабатларни янги босқичи эканлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Ўзбекистонни Минтақавий IТ-ҳубга айлантириш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишлар ҳамда Токиони глобал инновация маркази сифатида мустаҳкамлашга хизмат қиладиган узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.