Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 24/05/2025 Тожикистон парламенти Ўзбекистон ва Қирғизистон билан давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Тожикистон парламенти Ўзбекистон ва Қирғизистон билан давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндагон Мажлиси (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги давлатлараро шартномани кўриб чиқиб, ратификация қилди. Бу ҳақда мамлакат миллий ахборот агентлиги «Ховар» парламент матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Шартнома 2024 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги уч томонлама учрашув доирасида имзоланган эди. Ҳужжат уч қўшни давлат ўртасидаги умумий чегарани расман ва юридик жиҳатдан расмийлаштириб берди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мазкур келишувни тарихий воқеа деб атади ва янгиланган чегарани уч давлат ўртасидаги абадий дўстлик, яқин қўшничилик ва самарали ҳамкорлик рамзи сифатида қайд этди.

Шартноманинг Тожикистон парламентида ратификация қилиниши ўзаро сиёсий ирода, минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш, ишончни кенгайтириш ва Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишга интилишни тасдиқлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг