Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2018 Тожикистон Бош вазири ўринбосари Ўзбeкистонга келади
Тожикистон Бош вазири ўринбосари Ўзбeкистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳрига Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг