Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 15/03/2018 Тўқимачилик саноатида замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Тўқимачилик саноатида замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 14-15 март кунлари пойтахтимиздаги «Radisson Blu» меҳмонхонасида “Швейцариянинг тўқимачилик саноати машиналари” мавзуида симпозиум бўлиб ўтди. Тадбир Швейцария саноати ва тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Ўзенгилсаноат” ассоциацияси ҳамда “Швейцария саноати иттифоқи” (Swissmem) томонидан ташкил этилган тадбирда, “Ўзбекистон-Швейцария” дўстлик жамияти, вазирлик ва идоралар, Швейцария суғурта компанияси ҳамда асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари, Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари, ихтисослаштирилган ўқув муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни очар экан, Швейцария текстиль ускуналар ассоциацияси президенти Эрнесто Маурер қайд этдики, Ўзбекистоннинг текстиль тармоғи иқтисодиётнинг ривожланаётган ва жозибали тармоқларидан биридир. Иқтисодий ўсишни таъминлашдаги енгил саноатнинг ролини (ЯИМ 4 фоиз) ҳамда унда аҳолининг бандлигини (120 мингдан зиёд) ҳисобга олган ҳолда дунёнинг етакчи компаниялари маркур тармоқнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Сўнггги йилларда замонавий ускуналарнинг катта улушини ўзида мужассамлаштириб, бошқа тармоқлар орасида иқтисодиётнинг реал тармоғидаги хорижий капитал иштирокида корхоналар ташкил этиш сони бўйича етакчиликни қўлга олди.

“Ўзенгилсаноат” раиси ўринбосари Баҳодир Алиханов қайд этди: “Республика ҳукумати томонидан ускуналар паркини модернизациялаш ҳамда техник ва технологик қайта таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилган. Сўнгги 10 йил ичида ишлаб чиқариш қувватлари 100 фоизга янгиланди. Корхоналарда энг замонавий сўнгги авлод ускуналарнинг ўрнатилиши компания маҳсулотлари сифатини ошириш ва жаҳон бозорида унинг рақобатбардошлигини ошириш имконини берди”.

“Мамлакатимиз Президентининг бевосита қўллаб-қувватлашлари натижасида тармоқнинг жадал ривожланишига кенг имкониятлар очилди. Чет эллик инвесторлар учун янги имтиёз ва преференциялар тақдим этилди. Бунинг натижасида мамлакатимиз минтақаларига хорижий сармоялар ва замонавий технологиялар жалб қилиш рағбатлантирилди. Ўзбекистон тўқимачилик саноати жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида, уни янада ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Ўзбекистон Республикасида “тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатини жадал ривожлантириш учун “йўл харитаси” тасдиқланди”, - дея қўшимча қилди у.

“Биз томонимиздан 2018-2021 йилларга мўлжалланган, умумий миқдори 2,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 143 та истиқболли тўқимачилик лойиҳаларини ўз ичига олган таркибий ислоҳотлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Тўқимачилик машинасозлик технологияси етакчилари иштирокида амалдаги ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида вертикал интеграциялашган тўқимачилик комплекслари барпо этиш ҳам назарда тутилган”, - таъкидлаб ўди Баҳодир Алиханов.

Мазкур мақсадларга эришишда Швейцариянинг текстиль ускуналарини ишлаб чиқарувчилари билан мустаҳкам алоқалар ўз натижасини берди. Шунинг учун ҳам “Ўзенгилсаноат” ўз корхоналарини техник қайта таъминлашни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Ассоциация томонидан корхоналарни юқори самарадорли замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Бу мақсадларга эришишда Швейцариянинг текстиль ускуналарини ишлаб чиқарувчилари билан мустаҳкам алоқалар ўз натижасини бермоқда. Корхоналарда “Rieter”, “Saurer”, “Uster”, “Luwa” ва бошқалар каби компаниялар ускуналари ўрнатилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг