Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 04/04/2022 Тўқимачилик саноатида Ўзбекистон ва Кирғизистон ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Тўқимачилик саноатида Ўзбекистон ва Кирғизистон ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида тўқимачилик саноатидаги алоқалари сўнгги йилларда жадаллашгани сир эмас. Давлат раҳбарининг қўшни давлатлар билан қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати Қирғизистон билан кенг кўламдаги ҳамкорликни йўлга қўйишга омил бўлди.

Ва бунинг натижасида тўқимачилик саноатида ҳам сезиларли натижаларни кузатиш мумкин. 

Ҳозирда, қирғиз ва ўзбек тўқимачилик корхоналари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган бўлиб, ишлаб чиқариш, инвестиция, мода ва кўргазмалар ва бошқа йўналишларда кенг ишлар олиб борилмоқда. 

Қирғизистон Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг учинчи энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. Сўнги 3 йил ичида 771,8 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлиб (2019 йил 92,8 млн.долл., 2020 й. – 284,0 млн.долл., 2021 й. – 395,0 млн.долл.). 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 67,3 млн.долл.( 2021 нисбатан темп 102,3%). Экспорт структурасида 67,1% тайер маҳсулотлар улушига тўғри келади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, пандемияга қарамий Қирғизистонга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кесгин ошганлигини кузатиш мумкин. 

Қирғизистон билан алоқаларни жадаллаштиришда чегара олди ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида урғу берилмоқда. Ҳусусан черагадош туманларда жойлашган корхоналарнинг маҳсулотларини Қирғизистонга экспорт қилиш, малакали мутахассиларни икки давлат тўқимачилик корхоналарига кенг жалб қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. 

Айни кунларда Наманган вилоятида жойлашган “Art Soft Holding” компанияси томонидан Қирғизистон Республика Жалолобод вилояти Ноокент туманида умумий қимайти 25 млн.долларлик

- пахта-тозалаш заводи, ип-калава ва тайер кийим ишлаб чиқариш фабрикаси, машина-трактор парки, ва ёғ-мой ишлаб чиқариш заводини ўз ичига олувчи пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган.

“Art Soft Holding” МЧЖ маълумотига кўра ва янги ишга туширилиши кутилаетган фабрика Ноокент туманида бўш ётган биноларда амалга ошириши белгиланган ва тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини яратади. 

Бундан ташқари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Қирғизистоннинг тўқимачилик саноати ташкилотлари билан кенг алоқаларни ўрнатган. Иккитомонлама англашув меморандумлари имзоланган. Улар доирасида қирғизистонлик ҳамкорлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, кўргазма ва форумларда фаол қатнашиб келишмоқда, икки давлат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, билим ва кўникмалар билан бўлишиш анъана тусига айланган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг