Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2022 Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги иқтисодий ўсишга таъсири қандай?
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги иқтисодий ўсишга таъсири қандай?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтти (ПМТИ) мутахассислари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) оқими Марказий Осиё мамлакатларидаги иқтисодий ўсишига қандай таъсир қилишини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот натижалари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг 1% га ортиши Марказий Осиё мамлакатларида 0,16% иқтисодий ўсишга олиб келишини кўрсатди. 

ТТХИ оқимига, ўз навбатида, ички бозор ҳажми, савдонинг очиқлиги, табиий ресурслар рентабеллиги, инфратузилмалар сифати ва инсон капитали каби омиллар таъсир этади. 

Уларнинг орасида ички бозор ҳажми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимига сезиларли ва ижобий таъсир қилувчи асосий омил эканлиги аниқланди. Агар ички бозор ҳажми 1% га ортадиган бўлса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 1,2% га ошади.

Инфратузилмалар сифати 1% га яхшиланса, киритилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 0,15% га, инсон капитали 1% га яхшиланган тақдирда 0,51% га ортади.

Савдонинг очиқлиги ва табиий ресурсларнинг рентабеллиги ҳам киритилаётган тўғридан-тўғри инвестициялар оқимига ижобий таъсир қилади, аммо бу таъсир кўлами жуда кам бўлади.

Тадқиқот давомида Марказий Осиё мамлакатларининг 2000-2020 йиллардаги иқтисодий ҳаётига оид кўп ўлчамли маълумотлардан фойдаланилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг