Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 30/08/2022 Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида Жанубий Корея тажрибаси
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида Жанубий Корея тажрибаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (ТТХИ) жалб қилиш борасида Жанубий Корея тажрибасини ўрганиб чиқди.

Ривожланишининг дастлабки босқичида Жанубий Кореяда капитал қўйилмалар ва технологияларнинг катта қисми тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига эмас, балки қарз олиш ва лицензиялаш амалиётига асосланиб жорий этилган. Тижорат ва давлат қарзлари 1980 йилгача жами хорижий капитал оқимининг 80%дан ортиғини ташкил қилган.

Бу тенденция 90-йилларда давом этди, аммо юқори технологияли саноат тармоқларига ТТХИни жалб қилиш зарурлигини эътироф этган ҳолда, 80-йилларнинг иккинчи ярмида Жанубий Корея тегишли сиёсат ишлаб чиқа бошлади. Уни амалга оширишнинг фаол босқичи ўтган асрнинг 90-йилларида бошланди.

Қабул қилинган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олди:

- юқори технологияли тармоқларга ТТХИ учун солиқ имтиёзлари;

- 1992-йилдан бошлаб инвестиция тартибларини соддалаштириш;

- 1993-йилдан бошлаб ТТХИ ҳажмини эркинлаштириш ва тегишли беш йиллик режани амалга ошириш.

Ислоҳотлар дастури 4 та асосий йўналишни қамраб олди:

- молия сектори;

- корпоратив сектор;

- давлат сектори;

- меҳнат бозори.

Жанубий Корея

тажрибасини ўрганган ҳолда қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

- ислоҳотлар ички ривожланиш шароитлари ва глобал ўзгаришларга қараб босқичма-босқич амалга оширилиши керак, чунки иқтисодий муваффақият учун универсал қоидалар мавжуд эмас;

- ТТХИни жалб қилиш сиёсати самарадорлигининг асосий кўрсаткичи сифатида экспорт ҳажмини олиш лозим, у жаҳон бозорида параллел равишда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги қанчалик ўзгараётганини акс эттиради;

- ТТХИни жалб қилиш сиёсати манзилли бўлиши ва қабул қилувчи мамлакат учун фақат устувор тармоқлар учун яхши шароитларни яратишни кўзлаши зарур;

- солиқ таътиллари ва бошқа турдаги имтиёзлар асосан технология, илмий-тадқиқот ва ишланмалар билан боғлиқ юқори технологияли бизнес учун эълон қилингани маъқул;

- ТТХИ учун инвестиция муҳитини яхшилаш нафақат меҳнат бозори, солиқ, молия, валюта ва маъмурий хизматлар, балки таълим, уй-жой, тиббий хизмат, транспорт, маданият, кириш ва чиқиш жараёнлари ва бошқа соҳалардаги ҳар қандай қийинчиликларни бартараф этишни ўз ичига олиши керак.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг