ТИВда Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 15-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради ЎзР ТИВ Матбуот хизмати.