ТИВда Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 12-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан бўлажак Ўзбекистон-Япония мулоқотларининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди, дея хабар беради ЎзР ТИВ Матбуот хизмати.