Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2023 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Aълоев Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни устувор йўналишларда изчил мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвали келишиб олинди.