ТИВда Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 18-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Эроннинг ШҲТда кузатувчи давлат мақомига эгалиги нуқтайи назаридан Ўзбекистоннинг ташкилотдаги жорий раислиги кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.