Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 08/02/2019 ТИВ Қозоғистонга сафар қилувчиларни ҳавонинг кескин совиб кетганидан огоҳлантирди
ТИВ Қозоғистонга сафар қилувчиларни ҳавонинг кескин совиб кетганидан огоҳлантирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистоннинг айрим минтақаларида ҳаво ҳароратининг кескин совуши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини мазкур мамлакатга кирганларида, асосан унинг шимолий ҳудудларида ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганларида ҳамда автобус ёки бошқа автомобил транспорти турларида Россияга ўтаётганларида дуч келинадиган хавфларни ҳисобга олишлари зарурлигига қаратади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотларга кўра қаттиқ совуқ тушганлиги муносабати билан республика аҳамиятидаги “Астана-Петропавловск” трассаси автотранспортлар учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг