Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 28/02/2019 ТИВ: Ҳамюртимиз Абрам Оқилов Кореяда оғир аҳволда бўлиб тургани ҳақида расмий ахборот
ТИВ: Ҳамюртимиз Абрам Оқилов Кореяда оғир аҳволда бўлиб тургани ҳақида расмий ахборот

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВ томонидан Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқалиши муносабати билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси доимий назорати остида эканлигини маълум қилади.

Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017-йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва о‘тган йилнинг ёзида комага тушиб шифохонага ётқизилган бўлиб, у ерда ҳозирга қадар малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Даволаш тадбирлари доирасида шифохона томонидан Ўзбекистондан Оқиловнинг акаси Азизжон таклиф қилинган ва унга бемор билан бир палатада қолиш рухсати берилган. Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирги вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Абрам Оқилов ишлаган компанияга нисбатан ишчи меҳнати муҳофазасини таъминлаш қоидаларига риоя қилинганли бўйича текширув ўтказилмоқда.

Элчихонанинг консуллик ходимлари мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида ватандошимиз даволанаётган жойга бир неча бор ташриф буюрдилар ва доимий алоқада бўлиб турибдилар.

Шу билан бирга, Жанубий Корея идоралари томонидан клиниканинг тиббий ходимлари шикояти асосида ноқонуний хатти-ҳаракатлари қайд этилган беморнинг акасига нисбатан иш қўзғатилган.

Манба:ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг