Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 9-декабрь куни ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлисида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Гамбург шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов, Европа Иттифоқининг Маркизий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Икки томонлама учрашувларда ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.