Музокараларда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Германия мулоқотининг ривожланиши нуқтайи-назаридан Ўзбекистон ва К.Аденауэр номидаги фонд ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, икки томонлама муносабатлар, демократия ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашишга қаратилган мазкур Фонд ва унинг Марказий Осийодаги Минтақавий ваколатхонасининг самарали фаолияти Ўзбекистонда юқори баҳоланади.
Шунингдек, янги технологиялар, фан ва таълим соҳасида алмашинув, мутахассислар амалиёти ўташини ташкиллаштириш каби йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни тадбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатда Фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Томас Кунце иштирок этди.