Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2012 Тинчлик ва хавфсизликнинг – қонуний кафолати
Тинчлик ва хавфсизликнинг – қонуний кафолати
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2012 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтида “Тинчлик ва хавфсизлик минтақалараро барқарор ҳаётнинг кафолатидир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, хавфсизликка нисбатан бўладиган ҳар қандай таҳдид – у қайси кўринишда бўлмасин, мамлакатлар тинчлигига, барқарорлигига, ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, инсон маънавиятига, саломатлигига ва ҳаётига, атроф-табиий муҳит тозалиги, мусаффо осмон софлигига катта хавф туғдиради.

Давра суҳбати иштирокчилари ўтган қисқа вақт ичида – минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни, мамлакатимиз хавфсизлигига бўлган бугунги замонавий таҳдид ва хатарларни чуқур таҳлил этиш асосида Конституция, “Мудофаа тўғрисида”ги, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг мудофаа доктринаси”, “Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик Концепцияси тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар қабул қилинганлигини, шу тариқа юртимизда тинчлик, осойишталик ва барқарорликни сақлашга хизмат қиладиган хавфсизликни таъминлашнинг яхлит тизимли фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база яратилганлигини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, йиғилишда “Замонавий таҳдидларга қарши курашда Ўзбекистоннинг роли”, “Маънавий таҳдидларга қарши курашда қонунийликни таъминлаш ва ёшлар ўртасида хуқуқий тарғиботни кучайтириш масалалари” каби бир қатор долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.

Минтақамизда ва глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган деярли барча халқаро ҳужжатларга қўшилган бўлиб, ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан трансмиллий таҳдидларга қарши жуда фаол ва изчил кураш олиб борилмоқда. Мамлакатимизнинг Афғонистон муаммоси, терроризм, диний экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш, Марказий Осиё ҳудудидаги экологик муаммолар юзасидан сўнгги йиллар давомида билдирган қатор таклиф ва ташаббуслари халқаро ҳамжамият эътиборини доимо ўзига жалб қилиб келмоқда.

Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш ва уларнинг олдини олиш билан бирга, ички хавфсизлик муаммоларига ҳам ғоят жиддий эътибор қаратиш талаб этилиши, бунинг учун минтақадаги мавжуд турли таҳдидларни бартараф этиш, хусусан трансмиллий хавфлар бўлмиш терроризм, диний экстремизм ва наркобизнесга қарши курашда, шу жумладан, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларига асосланган “оммавий маданият”, “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ниқоби остида кириб келаётган замонавий таҳдидларга қарши самарали курашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг