Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тимур Ишметов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши Президентнинг тақдимномасига кўра, унинг тайинлови бўйича қарор қабул қилди.
Шунингдек, Президент ташаббуси билан Сенат Кенгаши Марказий банкнинг аввалги раҳбари Мамаризо Нурмуратовни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мамаризо Нурмуратов 2017 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.