Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари билан ҳамкорликда 10.02.2022 йилда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази биносида тиббиёт ходимлари ўртасида «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.
Тадбирда шаҳардаги 140 дан ортиқ тиббиёт ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1.033 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбирдан асосий мақсад пойтахтда темир, аёллар ва ёшлар дафтарлари бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида аёллар ва ёшлар ўртасида аниқланган ишсизликни камайтириш, уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.
Меҳнат ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 70 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди, яна 88 нафари билан бевосита тадбир жараёнида меҳнат шартномаси тузилиши таъминланди.
Ишга жойлашган фуқароларнинг 43 нафари аёллар ва 21 нафари ёшлар.