Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 01/06/2022 Технологик тараққиёт баҳоси
Технологик тараққиёт баҳоси

Дунё тажрибаси саноат секторини трансформация қилиш, яъни янгилаш, замон талабларига мос тарзда ўзгартириш халқаро рақобатда устунликни таъминлашини кўрсатади. Шу боис саноатни трансформация қилиш бугун Ўзбекистон учун ҳам устувор йўналишдир. Хўш, бу жараён мамлакатимиз ҳудудларида қандай кечаяпти?

 

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) ҳудудлар саноатининг технологик трансформациясини баҳолаш учун RCA ва HHI индексларидан фойдаланган ҳолда тадқиқот ўтказди. Мазкур индекслар ҳудудлар санотининг ихтисослашуви ҳамда диферсификациялашувини аниқлаш имконини беради.

Тадқиқот натижаларига кўра, жорий йилнинг I чорагида ишлаб чиқаришни диверсификация қилишда ижобий ўзгариш қайд этилган. Бу юқори технологик маҳсулотлар (компьютерлар, электрон ва оптик жиҳозлар, тиббий, фармацевтик препаратлар, ўлчаш асбоблари ва аппаратлари) улушининг 2,5% дан 2,7% гача, ўрта-юқори технологик маҳсулотлар (электр ускуналар ва аппаратлар, автомобиллар, кимёвий  маҳсулотлар ва бошқалар) улушининг  эса 19,2% дан 22,5% гача ортиши билан боғлиқ.

Тошкент шаҳри, Жиззах, Хоразм, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси технологик жиҳатдан нисбатан ривожланган ҳудудлар, деб баҳоланди.

2022 йилнинг I чораги натижаларига кўра, ишлаб чиқариш саноатининг салмоқли қисмини, аниқроғи 60% ини ўрта технологияли ишлаб чиқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида юқори технологияли, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Самарқанд вилоятларида эса ўрта-юқори технологияли ишлаб чиқариш ривожланган (ихтисослашув коеф. >0.700).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг