Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 18/01/2024 Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилади
Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилади

Бугун 18 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бошланди.

Айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаяпти.

Иқтисодиётнинг драйвер соҳаларида халқаро стандартларни жорий қилиш даражаси 35 фоизга ҳам етмайди.

Шу боис, Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди. 
Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Мутасаддиларга 2024 йилда энг кўп экспорт бўладиган Европадаги 10 та давлат билан миллий сертификатни икки томонлама тан олиш бўйича келишувга эришиш, 1,7 мингта халқаро стандарт ва 19 та техник регламентни қабул қилиш, 1,2 мингта корхонада халқаро сифат тизимларини жорий этиш, сифати кафолатланган маҳсулотлар турини 4 мингтадан 7,5 мингтага етказиш топширилди.

Жорий йилда «GSP+» тизими орқали Европага экспорт қилинадиган товарлар турини 700 тага, ҳажмини 1,2 миллиард долларга етказиш зарурлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг