Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 20/01/2024 Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 18 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича ўтказилган йиғилишда адлия вазирига берган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида стандартлаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан бартараф қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу очиқ мулоқотда 60 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳамда ушбу соҳага масъул бўлган ташкилот вакилларининг ўз фаолияти давомида дуч келаётган турли хил муаммолари ва бюрократик тўсиқлар юзасидан фикрлари ва таклифлари тингланди.

Жумладан, тадбиркорлар товарларни экспорт ва импорт қилишда ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни стандартларштиришда, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш, хорижий сертификатларни тан олиш, халқаро стандартларни жорий қилиш маслалари муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан 50 га яқин таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида адлия вазири томонидан билдирилган фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, улардан соҳани такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида инобатга олиниши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг